Загрузка
Загрузка
Жавоҳир Синдоров "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди
Спорт

Жавоҳир Синдоров "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилги FIDE Номзодлар турнири ғолиби, халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдoров Ўзбекистонга қайтиб келди. Шахмат оламининг энг нуфузли мусобақасида зафар қучган спортчимизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Чемпионни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Абдулла Арипов бошчилигидаги федерация вакиллари, шахматчининг яқинлари, устозлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Маросим давомида Президент Фармони ўқиб эшиттирилди. Унга кўра, Жавоҳир Синдoров мамлакатимиз довруғини халқаро майдонда кенг танитгани ва шахмат соҳасидаги тарихий ютуғи учун "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

Синдoровнинг Номзодлар турниридаги муваффақияти нафақат шахматчининг шахсий ютуғи, балки ўзбек шахмат мактабининг жаҳондаги етакчилигини яна бир бор исботлади. Эндиликда ҳамюртимиз дунёнинг энг кучли шахматчиси мақоми ва шахмат тожи учун 2025 йилги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш билан баҳс олиб боради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...