Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропортида одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкент аэропортида одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ёш қизни Туркияга жинсий эксплуатация қилиш учун олиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.

Суриштирув маълумотларига кўра, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 44 ёшли аёл 26 ёшли чинозлик қизни хорижда даромадли иш билан таъминлашни ваъда қилиб, ўз тузоғига туширган. Гумонланувчининг режасига кўра, жабрланувчи Истанбул шаҳрига олиб борилиб, у ерда жинсий эксплуатация қилиниши керак бўлган.

Аёл ўз мақсадига эришиш учун қизга авиачипта харид қилиб берган ва келажакда ишлаб топадиган маблағининг ярмини унга бериб туриш шартини қўйган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, янгийўллик аёл жабрланувчи билан бирга Тошкент халқаро аэропортидан "Истанбул — Тошкент" йўналиши бўйича учиб кетмоқчи бўлган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахслар оғирлаштирувчи ҳолатларга қараб узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилиши мумкин.

Бундан олдин Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида мактаб ўқитувчиси вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланиб, қамоққа олинганди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...