Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бу йил Американинг Forbes журнали илк бор Ўзбекистонни дунёнинг энг бадавлат одамлари йиллик рўйхатига қўшди. Бойлиги 16,7 миллиард долларга баҳоланаётган Алишер Усмонов энди аввалгидек россиялик эмас, ўзбекистонлик тадбиркор сифатида қайд этилмоқда.
USM Holdings асосчиси Усмонов кўп йиллардан ҳозиргача Forbes миллиардерлари рўйхатида қолишда давом этмоқда, бироқ бу йил у бойлиги 3,3 миллиард долларга ошгани туфайли 144-ўриндан 125-ўринга чиқиб олган.
Forbes рўйхатни тузишда нафақат фуқароликни, балки яшаш жойини ҳам ҳисобга олади. Усмонов 2022 йилдан бери Тошкентда истиқомат қилади ва бу унинг рўйхатдаги мақомини ўзгартиришга асос бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, рейтингда бошқа тадбиркорлар, масалан, Дубайда истиқомат қилгани учун БАА вакили сифатида кўрсатилган Павел Дуров билан боғлиқ ҳолатлар ҳам тилга олинган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида Европа Иттифоқи уч нафар россиялик, жумладан, тадбиркор Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловага нисбатан санкцияларни бекор қилишга розилик билдирган эди.
Изоҳлар мавжуд емас