Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 17 апрелдан кучга кирган қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда жамоат транспортидан бепул фойдаланувчи фуқаролар тоифаси кенгайтирилган. Янгиликка кўра, "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга бир қатор ўзгартишлар киритилган.
Асосий ўзгаришлардан бири, 1941–1945 йиллар уруш ногиронларига берилган имтиёзлар энди уларга тенглаштирилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар учун амал қилган бепул йўл ҳақи имтиёзи эндиликда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам қўлланилади. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам бир нафар ҳамроҳ билан бепул ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида 2026 йил 27 апрелдан бошлаб жамоат транспорти тизимида ўзгаришлар жорий этилади. Янгиликка кўра, бир нечта автобус йўналиши узайтирилади.

Изоҳлар мавжуд емас