Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Солиқ қўмитаси Сирдарё вилоятида солиқ бошқармаси ходими пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарларга нисбатан ўз муносабатини билдирди. Қўмита матбуот хизмати ушбу вазият тизимдаги умумий ҳолатни ифодаламаслигини таъкидламоқда.
Уларнинг билдиришича, бу каби қонунбузарликларнинг фош этилиши тизимда шаффофликни таъминлаш ва уни ноҳалол ходимлардан тозалаш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганидан далолат бериши таъкидланган. Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва солиқ идораларининг ички хавфсизлик бўлинмалари ҳамкорлигида аниқланган, бу эса ички назорат механизмлари ишлаётганининг исботидир.
Солиқ органларида коррупцияга қарши "йўл харитаси" асосида тизимли ишлар, жумладан, доимий мониторинг ва ички хавфсизликни кучайтириш чоралари кўрилмоқда.
Қўмита битта алоҳида ҳолатни умумлаштириб, бутун солиқ тизими ёки унинг раҳбарияти обрўсига путур етказмасликка, танқидда холис ва адолатли бўлишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи тадбиркорга нисбатан қўлланган жаримани бекор қилиш эвазига 10 миллион сўмлик тилла тақинчоқни пора сифатида олаётганда ушланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас