Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Ғиёсиддин Режабов Президентнинг маданият бўйича вакили лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга мувофиқ, у шу вақтга қадар эгаллаб келган лавозими, яъни Президент Администрациясининг креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти шўъба мудири вазифасидан озод этилди.
Қайд этилишича, янги лавозимда Режабов мамлакатда маданият соҳасини ривожлантириш, давлат сиёсати ижросини мувофиқлаштириш ва ушбу йўналишдаги ташаббусларни илгари суриш билан шуғулланади.
Аввалроқ Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси раиси лавозимига Даврон Вахабов тайинланганди. Бу ҳақда ташкилот таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас