Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ўзбекистонлик хонанда Жаҳонгир Отажоновдан “Ўзбекконцерт” томонидан лицензиянинг олиб қўйилишига кинояли муносабат билдирди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“Оилам ва фарзандларим билан бирга Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини мароқ билан тинглаймиз! Бу учун бизга лицензия шарт эмас!”, - деб ёзган у ўзининг Facebook даги саҳифасида.
Таъкидлаш лозимки, таниқли жамоат арбоби ва Smartgov Consulting консалтинг бюроси ижрочи директори Азиза Умарова ҳам “Ўзбекистон Шимолий Корея эмаски, 21 асрда ўз хизмат хонасида ўтирган амалдор бошидаги “суварак”лари туфайли хонанданинг ҳаётини бемалол бузса”,- деб таъкидлаган.
Изоҳлар мавжуд емас