Загрузка
Загрузка
“Амирсой” тоғ-чанғи курортида янги арқон йўли ишга тушди. Фото
Жамият

“Амирсой” тоғ-чанғи курортида янги арқон йўли ишга тушди. Фото

779
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун 26 декабрь куни Тошкент вилоятида жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курортида Amirsoy Express янги арқон йўлининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Amirsoy Express

Янги арқон йўди меҳмонларни кириш йўлидан тўғридан-тўғри курортнинг ўзигача олиб боради, тоғли ҳудуд серпантинини четлаб ўтиб, йўлни 5 км га қисқартиради. Арқон йўли 10 кишилик сиғимга эга 10та гондола (кабина)дан иборат. Арқон йўлининг умумий узунлиги 2913 метрни ташкил қилади, соатига 2400кишига хизмат кўрсата олади. Саёҳат вақти 9 дақиқага тенг.

Объект жорий йилнинг 1 майидан 15 декабригача бўлган даврда қурилган. Жами инвестиция ҳажми 15,2 млн. еврони ташкил этган.

15-.jpg

Арқон йўлининг тўсиқсиз конструкцияси туфайли чақалоқлар аравачалари, ногиронлар аравачалари ёки қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун муқобил спорт жиҳозларини ташишда ҳеч қандай муаммо келиб чиқмайди.

Amirsoy Express курорти меҳмонлари ва йўловчиларининг қулайлиги учун бепул автомобиллар тураргоҳи мавжуд. Йўл ҳақи иш кунлари 70 минг сўм, дам олиш кунлари 80 минг сўмни ташкил қилади. Болалар ва пенсионерлар яримини тўлайди, ногиронлар учун эса саёҳат бепул.

Арқонли шаҳарча

Шунингдек, курортда барча ёшдагилар учун кўнгилочар таклифлар ҳам жорий қилинган. Улар орасида Norway Parkнинг арқонли шаҳарчасидир. Бу турли хил қийинчиликларнинг тўртта қисмини ўз ичига олган қизиқарли аттракциоон ва спорт майдончасидир. Аттракцион болалар, оилавий, спорт ва мураккаб қисмларидан ташкил топган.

12-.jpg

Музли яхмалак

Яхмалак майдони 70 х 41 метрни ташкил қилади. Бу тоғлар орасида жойлашган ягона муз майдончаси ҳисобланади. Курорт меҳмонлари ундан бир соат ёки ярим соат фойдаланишлари мумкин. Муз устида учишни билмаганлар учун профессионал инструкторлар ёрдамида индивидуал ва гуруҳли интерактив машғулотлар тақдим этилади.

Мамлакатдаги энг баландда жойлашган “2290” ресторани

Курортда 2290 метр баландликда биринчи юқори тоғли ресторан мажмуаси очилган. У 70 кишилик ресторан, take it and go форматидаги овқатланиш    айвони ва музда учадиганлар учун бардан иборат. Унга ташриф буюрганлар бетакрор муҳит ва ажойиб тоғ манзарасидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

13-.jpg

Келажак режалари

Айни пайтда Бўстонлиқ туманида халқаро стандартларга жавоб берадиган тоғ-чанғи мажмуасини яратиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида 200 ва ундан ортиқ хонали 4 ва 3 юлдузли меҳмонхоналар, янги чанғи техникаси ва асбоб-ускуналар ижараси пунктлари, ёзги сузиш ҳавзаси ва фаол мавсумий дам олиш жойлари қурилади.

Эслатиб ўтамизки, Амирсой тоғ курорти қисқа вақт ичида қуриб битказилган. Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания ва Дания мутахассислари иштирокида икки йилдан камроқ вақт ичида сунъий қорлашнинг замонавий тизими билан жиҳозланган 900 гектар майдонда 16 км узунликдаги чанғичилар ва сноубордчилар учун 10та йўл қурилган. Умумий узунлиги 6 км дан ортиқ бўлган учта арқон йўли, кўп функцияли марказ, ресторан ва барлар, қулай шалелар, ҳаммом мажмуаси ва сузиш ҳавзаси, арқон шаҳарчаси ва барча ёшдаги сайёҳлар ва оилавий байрамлар учун муз майдончаси барпо этилди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...