Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Амирсойдаги арқон йўлида электр токининг ўчиб қолганлиги учун гўёки катта баландликда қолиб кетган кишиларни акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Тоғ курорти колл-марказининг мухбиримизга берган маълумотига кўра, электр токининг бўлмаганлиги туфайли арқон йўли тўхтаб қолмаган.
Мазкур видео бир кун илгари, яъни курорт ходимлари ногирон кишини кабинага ўтқазмоқчи бўлганида олинган бўлиши мумкин. Бу учун арқон йўлининг ҳаракатланиши секинлаштирилган.
Шунингдек, маълумот маркази операторининг сўзларига кўра, тахминан уч кун аввал қаттиқ шамол туфайли арқон йўлининг юриши секинлаштирилган. Бироқ, амалдаги қоидаларга асосан, барча йўловчиларни кабиналардан туширгандан сўнггина буни амалга ошириш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас