Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 23 май куни Андижон вилояти Избоскан туманида маҳаллий аҳолидан бирида коронавирус аниқланган эди. Шунга қарамай, икки кундан ўтгач, туман ҳокимлиги "Соғлом ҳаётга 5000 қадам" номли оммавий тадбир ўтказиб, унда юзлаб одамлар иштирок этишган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.
Коронавирусли бемор туфайли у билан алоқада бўлган 51 киши, шу жумладан оила аъзолари ҳам карантинга жойлаштирилган. Бемор билан алоқада бўлганликда тахмин қилинган 26 фуқародан инфекцияни аниқлаш учун тестлар олинган.
Аммо буларнинг барчаси "Соғлом ҳаётга 5000 қадам" акцияси ташкилотчилари режаларига асло таъсир қилмаган. Шу билан бирга фотосуратдан кўриниб турибдики, маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек, хавф остида бўлган кекса кишилар ҳам тадбирда иштирок этишган. Карантин пайтида бундай оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланганлигини инобатга олсак, ташкилотчилар бу тадбир учун жавоб беришармикан?
Изоҳлар мавжуд емас