Загрузка
Загрузка
АКШ Сурияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди
Дунё

АКШ Сурияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

2
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШ Молия вазирлиги Сурия давлатини қарийб 50 йилдан бери киритилган терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда 24 август куни идора сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинди.

Вашингтон, шунингдек, Башар Асад режими ағдарилгач, мамлакатда ҳокимиятга келган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шам" (ҲТШ) гуруҳидан ҳам санкцияларни олиб ташлаган. АҚШ Молия вазири Скотт Бессентнинг таъкидлашича, ушбу қадамлар Сурияга қўшимча инвестициялар жалб қилиш, унинг сиёсий ва иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дамашқ ушбу қарорни тарихий муваффақият сифатида баҳолаган. Сурия ўтиш даври ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбани бу воқеани изоляция оқибатларини енгиб ўтишдаги муҳим босқич деб атар экан, Дамашқ шаффофлик ва ўзаро манфаатларга асосланган муҳитни яратишни давом эттиришини билдирган. Молия вазири Моҳаммед Барния эса қарор мамлакатнинг жаҳон молия тизимига интеграциялашуви ва замонавий технологияларни жалб қилиш учун имконият очашини таъкидлаган.

АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Барракнинг сўзларига кўра, бу қадам мамлакатни изоляциядан ҳамкорликка ҳамда глобал терроризмга қарши курашдаги фаол шерикка айлантиради.

Вашингтон 2024 йил охирида Асад сулоласи ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Сурияни санкциялар рўйхатидан изчил равишда чиқариб келмоқда. Шу билан бирга, Суриянинг янги ҳукумати Ғарб билан алоқаларни яхшилаётган бўлса-да, қўшни Исроил билан муносабатларда мураккабликлар сақланиб қолмоқда. Қуддус ва Дамашқ ўртасида кескинликни камайтириш бўйича музокаралар бошланганига қарамай, Исроил Голан баландликларидаги иштирокини кенгайтирмоқда ва Сурияда Туркия ҳарбий таъсири кучайишига қаршилик кўрсатмоқда.

Олдинроқ Исроил мудофаа вазирлиги Суриядаги Абу-эд-Духур авиабазасига ҳаво зарбасини берганди. Бироқ аввал Сурия ҳукумати ва АҚШ вакиллари огоҳлантирилганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, қарор Исроил разведкаси Туркиянинг мазкур авиабазада амалга ошириши мумкин бўлган ҳаракатлари мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши эҳтимоли ҳақида маълумот олганидан сўнг қабул қилинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...