Загрузка
Загрузка
Наманганда икки катер тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Наманганда икки катер тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Сирдарё" дарёсида икки катер тўқнашиб кетди. Натижада икки киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса 23 август куни соат 19:55 атрофида Гулқишлоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Сирдарё" дарёсида содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна бир киши тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай, у ҳам вафот этган.

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа ҳолатлар масъул идоралар томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Юқори Бўзсув каналида чўмилиш мақсадида сувга тушиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бир фуқаро чўкиб кетганди. Фуқаронинг жасади махсус қидирув ишларидан сўнг топилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...