Загрузка
Загрузка
Аномал  иссиқ кунлар. Ўзбекистонда шу ҳафта +27  даража  иссиқ  об-ҳаво кутилмоқда
Жамият

Аномал иссиқ кунлар. Ўзбекистонда шу ҳафта +27 даража иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

380
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг батафсил об-ҳавоси ҳақида маълум қилган.

“Бугун Ўзбекистон бўйлаб жанубдан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳавонинг кириб келиши давом этмоқда.   Ҳарорат фони иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 20-25 даража илиқ атрофида бўлади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

16-18 февраль кунлари жанубдан илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди. Республика бўйича аномал иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Энг иссиқ кун 18 февраль куни бўлиши мумкин. Ўртча ҳарорат меъёрдан 13-15 даража юқори бўлиб, метеорологик кузатувлар тарихидаги мутлақ кўрсаткичлардан ошади.

Иш ҳафтаси якунида об-ҳаво шароитлари кескин ўзгариб, ёмғир ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларда қор ёғиш эҳтимоли бор.

18-19 февраль кунлари атмосфера босимининг ўзгариши натижасида республиканинг айрим жойларида шамол секундига 17-22 метргача эсиб, айрим жойларда секундига 25-30 метргача кучаяди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...