Загрузка
Загрузка
Ҳаракатланиш учун рухсат этилган вақт оралиғини  бузган  автомобиллар дарҳол  жарима  майдончасига олиб борилади
Жамият

Ҳаракатланиш учун рухсат этилган вақт оралиғини бузган автомобиллар дарҳол жарима майдончасига олиб борилади

1231
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, ҳаракатланиш учун рухсат этилган вақт оралиғини бузган автомобиллар дарҳол жарима майдончасига олиб борилади.

Эслатиб ўтамизки, фуқароларга шахсий автомобилларидан фақатгина эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилган. Бошқа пайтда автомобилдан фақатгина стикер мавжуд бўлган тақдирда фойдаланиш мумкин.

Бунда ишга бориш-келиш, шифохонага бориш, дори-дармон харид қилиш, биринчи эҳтиёж маҳсулотлари учун дўконга бориш асосий мақсад бўлиши керак.

Мазкур тартибни бузган фуқаролар, яъни белгиланган вақт оралиғидан ташқари пайтда харакатланган фуқаролар карантин талабларини бузган ҳисобланади. Улар маъмурий жавобгарлик - жаримага тортилиб, бошқарувидаги автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...