Загрузка
Загрузка
Қарийб 1,5 минг ўзбекистонлик ўзининг рухсатисиз ишга расмийлаштирилган
Жамият

Қарийб 1,5 минг ўзбекистонлик ўзининг рухсатисиз ишга расмийлаштирилган

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига фуқаролардан ўзининг хабарисиз ишга расмийлаштирилгани ҳақида 1 495 та мурожаат келиб тушган. Ўрганишлар якунида 143 та корхона ва ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳамда жиноий таъсир чоралари қўлланилган.

Инспекция маълумотига кўра, шунингдек, 56 та корхона ва ташкилотга ёзма кўрсатмалар киритилган. Текширувлар давомида айрим мурожаатларда қайд этилган корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилгани ҳам аниқланган.

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш мақсадида 2020–2025 йиллар давомида Ягона миллий меҳнат тизимига (ЯММТ) нотўғри киритилган маълумотлар ўчирилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилган.

Давлат меҳнат инспекцияси фуқароларни меҳнат фаолиятига оид маълумотларини мунтазам текшириб боришга чақирган. Агар шахс ўзининг хабарисиз ишга расмийлаштирилганини аниқласа, 1176 қисқа рақами ёки @munosibmehnat_bot орқали мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун, Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, мамлакатда банд аҳолининг энг катта қисми аграр сектор ҳамда саноат тармоғига тўғри келмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...