Загрузка
Загрузка
Тадбиркорларга нисбатан амниция ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тадқиқот маркази очиш таклиф қилинмоқда
Иқтисод

Тадбиркорларга нисбатан амниция ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тадқиқот маркази очиш таклиф қилинмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Бугун, 21 июль куни, Бизнес омбудсман Жамоатчилик кенгаши биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда билдирилишича, мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва соҳани ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилгани маълум килинди.

Хусусан, Жамоатчилик кенгаши йиғилишида тадбиркорларга нисбатан бизнес амнистиясини қўллаш, текширувлар рўйхатини қисқартириш ҳамда алоҳида илмий-тадқиқот муассасасини ташкил этиш таклиф қилинди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, автоматик тизим орқали ҳисобот топширмаганлик ёки кичик қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарима ва пенялар йиғилиб, бизнеснинг тўхтаб қолишига сабаб бўлмоқда. 

Янги амнистия ташаббуси фақат инсон ҳаёти, саломатлиги ва атроф-муҳит хавфсизлиги билан боғлиқ текширувларни сақлаб қолган ҳолда, бошқа бюрократик ғовларни бартараф этишни ва молиявий босимни енгиллаштиришни кўзда тутади.

​Бундан ташқари, Бизнес омбудсман ҳузурида очилиши назарда тутилган янги тадқиқот маркази соҳадаги ҳуқуқий муаммоларни чуқур ўрганиш ва қонунчиликни тизимли таҳлил қилиш билан шуғулланади. Марказ хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳамда қонунчилигини ўрганиб, маҳаллий амалиётга мослаштирган ҳолда яқин 10, 20 ва 50 йиллик истиқболга мўлжалланган пухта таклифларни ишлаб чиқади.

Олдинроқ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган янги қарорларга кўра, эндиликда 2000 га яқин тадбиркорлик субъектига уч йиллик имтиёзлар қўлланилиши айтилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...