Загрузка
Загрузка
Олий таълимда 11 та янги йўналиш ва уларга мос имтиҳон фанлари тасдиқланди
Жамият

Олий таълимда 11 та янги йўналиш ва уларга мос имтиҳон фанлари тасдиқланди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2026/2027 ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотларида янги ташкил этилган 11 та таълим йўналиши рўйхати ҳамда уларга мос тест синови фанлари мажмуаси тасдиқланди. Янги ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар ушбу замонавий ва талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинади.

​Янги йўналишлар орасида Шарқ тиллари, молия ва ҳуқуқ, шунингдек, ахборот технологиялари ва қурилиш соҳаларига оид ихтисосликлар ўрин олган. Хусусан, филология ва таржима йўналишларида хитй, пушту, ҳинд ва урду тиллари бўйича қабул йўлга қўйилиб, бунда имтиҳонлар чет тили ҳамда она тили ва адабиёти фанларидан топширилади. 

Молия-иқтисод соҳасида эса Давлат аудити, Исломий молия ҳамда Ислом иқтисодиёти ва молияси йўналишлари очилиб, абитуриентлардан математика ва чет тили фанлари бўйича билимлар талаб этилади.

​Шу билан бирга, Тошкент давлат юридик университетида Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик ҳамда Рақамли ҳуқуқ йўналишлари бўйича ҳуқуқшунослик фанлари ва чет тилидан тест олинади. Ахборот технологиялари соҳасида Сунъий интеллект ва киберхавфсизлик, қурилиш соҳасида эса Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш йўналишлари очилиб, ушбу йўналишларга кириш учун математика ва физика фанлари белгиланди.

Янги йўналишлар Тошкент шаҳридаги ва ҳудудлардаги қатор етакчи университет ва институтларда квоталар асосида абитуриентларни қабул қилади.

Олдинроқ феврал ойида Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун ОТМларга қабул қилиш кампанияси қоидалари тасдиқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...