Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда банд аҳолининг аксарияти қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритмоқда
Жамият

Ўзбекистонда банд аҳолининг аксарияти қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритмоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, мамлакатда банд аҳолининг энг катта қисми аграр сектор ҳамда саноат тармоғига тўғри келади.

Статистикага кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида 3 миллион 132,6 минг киши, ишлаб чиқариш саноатида эса 1 миллион 699,6 минг нафар фуқаро меҳнат қилмоқда. Аҳоли бандлиги бўйича етакчи соҳалар қаторидан улгуржи ва чакана савдо (1 507,9 минг киши) ҳамда қурилиш (1 450,5 минг киши) тармоқлари ҳам ўрин олган.

Ушбу соҳалардаги бандлик кўрсаткичлари ҳам муҳим улушни ташкил этади: таълим тизимида 1 367,6 минг, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 719,4 минг ҳамда давлат бошқаруви ва мудофаа тизимида 637,0 минг киши фаолият юритмоқда. Шунингдек, ташиш ва сақлаш соҳасида 584,6 минг, яшаш ва овқатланиш хизматларида 389,5 минг, профессионал, илмий ва техник фаолиятда 152,6 минг, бошқариш бўйича ёрдамчи хизматларда 114,2 минг ва ахборот ҳамда алоқа тармоғида 108,8 минг нафар фуқаро банд.

Молия ва суғурта соҳасида 82,9 минг, электр, газ ва буғ билан таъминлаш тармоғида 70,7 минг, кўчмас мулк операцияларида 67,8 минг, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида 66,9 минг, тоғ-кон саноатида 66,7 минг ҳамда сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни утилизация қилиш секторида 52,8 минг киши меҳнат қилмоқда.

Шунингдек, мамлакатда банд бўлган аҳолининг 2 миллион 661,8 минг нафари турли хил бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...