Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида саноат ва экспорт кўрсаткичлари паст бўлган 17 нафар шаҳар ва туман ҳокимининг лавозимга лойиқлигини бугуннинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича Бош вазирга топшириқ берилди.
Давлат раҳбари ўз нутқида биринчи чорак якунлари бўйича кўпчилик раҳбарлар тегишли хулоса чиқариб, олти ойлик прогноз кўрсаткичларини бажарганини, бироқ айрим ҳудудларда ўсиш суръати ҳануз пастлигича қолаётганини таъкидлаган.
Хусусан, Янгиобод, Музработ, Қизириқ, Олтиариқ туманлари ва Ғозғон шаҳрида саноат ҳажми пасайган бўлса, Касби, Денов, Тошкент, Пахтаобод, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон, Бектемир туманлари ҳамда Жиззах ва Навоий шаҳарларида экспорт кўрсаткичлари қониқарсиз деб топилган.
Шунингдек, йиғилишда тўққиз ой якунига қадар вазиятда ижобий ўзгариш қилмаган вилоят ҳокимларининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосарларига нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантириш берилган.

Изоҳлар мавжуд емас