Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев гўшт маҳсулотларини ҳаво транспорти орқали импорт қилиш бўйича берилган имтиёзлар муддати йил якунига қадар узайтирилишини маълум қилди.
Жумладан, давлат раҳбари қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари чорвачилик соҳасидаги ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб берганини билдирган. Аввал маълум қилинган рақамларга нисбатан қорамоллар сони 2,1 миллион бошга, қўй ва эчкилар сони эса 1,5 миллион бошга кам чиққанини таъкидлаган.
Шунингдек, биргина Қашқадарё вилоятида қорамоллар сони 171 минг бошга, қўй ва эчкилар 288 минг бошга камлиги аниқланганини қайд этган. Ушбу вазиятда соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида май ойида Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан чорвачилик лойиҳалари учун 1 триллион сўм ажратилганини айтиб ўтган.
Якунда, ушбу маблағларга қўшимча равишда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан яна 50 миллион доллар йўналтирилишини алоҳида таъкидлаган.
Олдинроқ Ўзбекистон 40 миллионга яқин аҳолисининг турмуш даражасини ошириш учун иқтисодий ўсишни 9−10 фоиз даражасида таъминлаши кераклиги айтилганди.

Изоҳлар мавжуд емас