Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартираётганлар сони кўплиги сабабли, Давлат хизмати марказлари шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Сўнгги кунларда давлат хизмат кўрсатиш марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунавий ҳужжатга алмаштирмоқчи бўлганлар сони кўпайди. Бу катта навбатларга сабаб бўлмоқда. Навбатларни бартараф этиш ва фуқароларга хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда", - деб маълум қилмоқда Давлат хизматлари агентлиги.
Биринчидан, эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш мумкин. Илгари ушбу хизмат пойтахтнинг Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Чилонзор ва Яшнобод туманларидаги давлат хизматлари марказлари мавжуд эди.
Иккинчидан, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фуқаролар рўйхатда кўрсатилган давлат хизмат марказларига соат 9:00 дан 15:00гача ва дам олиш кунлари – шанба ва якшанба кунлари – байрам кунларидан ташқари мурожаат қилишлари мумкин.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ИИББ ЙҲХББга ҳам мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас