Загрузка
Загрузка
Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганлар учун маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
Жамият

Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганлар учун маъмурий қамоқ жазоси белгиланди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Янги нормага кўра, жониворларга азоб берган ва уларни қийноққа солган ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима билан бирга 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланди. 

​Расмий хабарга кўра, ҳайвонларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Борди-ю, ушбу қилмиш жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такрорланса ёки жониворларнинг ўлими ҳамда майиб бўлишига олиб келса, жарима миқдори БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача оширилади ёхуд 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади. 

Шунингдек, ушбу янгилик жониворларни ноқонуний озорлашнинг олдини олиш ва жамиятда уларга нисбатан инсонпарварлик муносабатини шакллантиришга қаратилган. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган ушбу ўзгаришлар аллақачон кучга кирган. 

Олдинроқ 2 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги омборда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинганлиги тўғрисидаги шов-шувли иш бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...