Барно Абдусаматова: “Гриппга қарши эмлаш бугунги кунда хар қачонгидан ҳам долзарб”
Жамият

Барно Абдусаматова: “Гриппга қарши эмлаш бугунги кунда хар қачонгидан ҳам долзарб”

439

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Гриппга қарши эмлаш бугун ҳар қачонгидан долзарб”, - деди коронавирусга қарши кураш штаби эксперти Барно Абдусаматова. Унинг айтишича, эмлаш Covid-19нинг оғир кечишини олдини олишга ёрдам беради. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Барно Абдусаматова гриппга қарши емлаш коронавирус билан қандай боғлиқ экани хусусида айтиб, болаларда касаллик аломатсиз кечиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

Грипп коронавирус билан касалланишнинг кўпайишига бевосита таъсир қилмайди, чунки бу икки хил инфекция, деди эксперт. Covid-19 билан касалланиш эпидемияга қарши чора-тадбирларга риоя қилмасликни оширади. Агар аҳоли ниқоб тақса, гигиена қоидаларига риоя қилса, ижтимоий масофа сақласа ва ўз-ўзини яккаласа вазият барқарорлиги анча узоқ давом етади.

"Агар одам коронавирус билан биргаликда грипп ёки бошқа инфекцияга чалинса, бу бошқа гап. Бундай ҳолатда касалликнинг оғир кечиши хавфи мавжуд", - деди Барно Абдусаматова.

"Гриппга қарши эмлаш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Грипп ҳам оғир асоратларга олиб келиши мумкин бўлган жуда жиддий инфекция ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида иккита инфекцияни юқтирмаслик учун гриппга қарши эмланиш керак. Албатта, қарши кўрсатмалар туфайли буни ҳар ким ҳам қилиб билмайди. Лекин умуман олганда, бизнинг фикримизча, эмланиш зарур", - деди эксперт.

Бола коронавируснинг аломатсиз ташувчиси бўлиши мумкинми, деб сўралганда, Барно Абдусаматова ижобий жавоб берди.

Болалар касалликни асосан аломатсиз ёки енгил шаклда ўтказишади, деди у. Март ойидан буён ўтказиб келинаётган таҳлилларга кўра, болаларнинг 85 фоизи коронавирусни айнан шу тарзда бошларидан кечиришган. Касалланган болалар катталар учун, хусусан сурункали касалликлари бўлган кишилар ва айниқса, кексалар учун хавф туғдиришлари мумкин.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+