Загрузка
Загрузка
Битирувчилар бандлиги бўйича энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳга молиявий мукофот берилади
Жамият

Битирувчилар бандлиги бўйича энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳга молиявий мукофот берилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлик кўрсаткичларини баҳоловчи "Битирувчи сифати индекси" тасдиқланиб, ҳар йили энг яхши натижа қайд этган 20 та ОТМнинг Карьера марказларига 500 миллион сўмдан молиявий рағбатлантириш маблағлари ажратилади.

Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатга мувофиқ, олийгоҳлар битирувчиларининг сифати тўртта асосий мезон — иш топиш тезлиги, барқарор бандлик даражаси, ўртача ойлик даромади ҳамда бандлик тоифаси орқали баҳоланади. Ҳисобот даври ҳар йили 1 июлдан бошланиб, кейинги йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган 12 ойлик муддатни ўз ичига олади.

Янги тартибга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва Ижтимоий реестрга киритилган битирувчилар учун алоҳида енгилликлар кўзда тутилган. Хусусан, уларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичларини ҳисоблашда энг юқори коэффициентлар қўлланилиб, барқарор бандликка эришганлар сифатига кафолатли равишда қўшиб ҳисобланади. 

Шунингдек, бир нечта бандлик тоифасига мансуб битирувчиларга нисбатан энг юқори оширувчи коэффициентлар татбиқ этилади. Ушбу чора-тадбирлар Президентнинг тегишли фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларининг меҳнат бозори талабларига мослашувчанлигини оширишга хизмат қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...