Загрузка
Загрузка
Россияда миграция соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Дунё

Россияда миграция соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди

60
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Россия Федерациясида миграция қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик жиддий кучайтирилди. Жумладан, 3 ноябрдан кучга кирган янги қонунга мувофиқ, чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборишга сабаб бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхати икки бараварга кенгайтирилди.

Янги тартибга кўра, мамлакатдан чиқариб юбориш санкциясини ўз ичига олган моддаларнинг умумий сони 45 тага етган.

Эндиликда ушбу рўйхатга майда безорилик, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузиш, полиция ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик ҳамда РФ Қуролли кучларини обрўсизлантириш каби ҳуқуқбузарликлар ҳам киритилган.

Бундан ташқари, маъмурий чиқариб юбориш жазосини бошқа турдаги енгилроқ жазолар билан алмаштириш мумкин бўлмаган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ҳам кенгайтирилган.

Хусусан, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, федерал қонун билан миграция соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган жисмоний шахслар учун белгиланган маъмурий жарималарнинг энг кам ва энг юқори миқдорлари оширилган.

Россия ИИВ таъкидлашича, ушбу қонун жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи чет эл фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш жараёнининг самарадорлиги ва тезкорлигини оширишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати комиссияси миграция соҳасидаги давлат божларини сезиларли даражада оширишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...