Загрузка
Загрузка
Қозоғистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумонланган 10 киши қўлга олинди
Дунё

Қозоғистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумонланган 10 киши қўлга олинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қозоғистоннинг Атирау вилоятида давлат тузумини зўравонлик йўли билан ўзгартиришга тайёргарлик кўришда гумонланган 10 киши қўлга олинди. Тергов версиясига кўра, улар мамлакатнинг ғарбий қисмида конституциявий тузумни куч ишлатиш орқали ўзгартиришни режалаштирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари тинтувлар давомида қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва бошқа ашёвий далилларни аниқлаган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилишича, махсус операция 30 октябрь куни прокуратура мувофиқлаштируви остида ўтказилган. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувларда ўқотар қуроллар, гиёҳванд моддалар, диний буюмлар, адабиётлар ҳамда тергов учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа ашёлар топилган.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан болалар ва ўсмирлар учун ташкил этилган учта яширин ўқув маркази фаолиятига чек қўйилган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, қўлга олинганларнинг айримлари илгари террорчилик ва бошқа жиноятлар учун судланган. Ҳозирда улар экстремистик гуруҳ тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятида иштирок этиш, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоват қўзғатишда гумонланмоқда.

Идора тергов манфаатларини ҳисобга олган ҳолда иш бўйича бошқа маълумотларни ошкор қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжонда ҳам давлат тўнтаришига уринишнинг олди олингани хабар қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...