Загрузка
Загрузка
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархи 2,5 бараварга қимматлашди
Жамият

Аҳоли учун суюлтирилган газ нархи 2,5 бараварга қимматлашди

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 15 ноябрдан эътиборан аҳоли маиший эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган суюлтирилган газнинг (пропан) чакана сотиш нархи бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 5 000 сўм этиб белгиланди. Илгари ушбу тариф 1 килограмм учун 2 000 сўмни ташкил этган бўлиб, янги тартиб билан нархлар 2,5 бараварга оширилмоқда.

Шу билан бирга, LPG-Trade томонидан аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш хизмати учун чекланган тариф бир килограмм учун ҚҚС билан 1 300 сўм миқдорида тасдиқланган.

Аҳолига етказиб бериладиган пропан савдоси биржанинг алоҳидалаштирилган секторида ўтказилаётган бўлса, хўжалик субъектлари учун ўтказилган савдоларда нархлар сезиларли даражада қимматлагани кузатилган.

Нархлар ошишининг ижтимоий таъсирини юмшатиш мақсадида эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлаб бериш тизими жорий этилади.

Унга кўра, камбағал ва кам таъминланган оилаларга харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бир ойда кўпи билан 20 килограммгача (ойига 60 000 сўмгача) пул маблағлари қоплаб берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...