Загрузка
Загрузка
Бизнес деярли тўхтаб қолди. Ресторатор Артур Рудомёткин қабул қилинган чекловлар туфайли ресторан бизнесида жиддий инқироз юз беришини башорат қилмоқда
Жамият

Бизнес деярли тўхтаб қолди. Ресторатор Артур Рудомёткин қабул қилинган чекловлар туфайли ресторан бизнесида жиддий инқироз юз беришини башорат қилмоқда

1168
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли ресторатор, Belle Maman, "Дикарём" ва "Свидальня" ресторанлари асосчиси Артур Рудомёткин қабул қилинган чекловлар туфайли ресторан бизнесида жиддий инқироз юз беришини башорат қилган. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири маълумот бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, ресторанлар ва бошқа овқатланиш объектлари карантин чекловларининг икки босқичини бошидан кечирди. Аввалига, 28 июнь куни уларнинг иш вақти соат 8-00 дан 20.00 гача чекланди, 20 июлдан эса фақат очиқ ҳавода (ёзги айвонларда) ишлашга рухсат берилди.

"Мана бир ойдирки, бизнес деярли тўхтаб қолди, лекин 20 июлдан бошлаб фақат ёзги айвонларда ва соат 20:00гача ишлашга ўтиш ресторан соҳасининг жиддий инқирозига олиб келади. Бу Ўзбекистонда айни жазирама пайти ва албатта, ҳеч ким ёзги айвонларда ўтирмайди. Эҳтимол, Республика махсус комиссияси айнан шу мақсадни кўзлагандир. Мазкур комиссиянинг малакасиз аъзолари тимсолида кичик бир гуруҳ мамлакатда кичик бизнес соҳасини бошқараётганини англаб туриш жуда қийин",- деди Артур Рудомёткин.

Рестораторнинг таажжуб ва ғазаб билан қайд этишича, бассейнлар, боғлар ва бошқа кўнгилочар объектлар вақт нуқтаи назаридан чекловсиз ишлашни давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...