Загрузка
Загрузка
Бразилия Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун Марказий Осиёда биринчи бўлган C-390 Millennium самолётини тақдим этди
Жамият

Бразилия Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун Марказий Осиёда биринчи бўлган C-390 Millennium самолётини тақдим этди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун мўлжалланган биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини расман тақдим этди. Ушбу етказиб бериш орқали Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида мазкур турдаги замонавий самолётни ўз қуролланишига қабул қилган биринчи давлатга айланди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Singapore Airshow халқаро авиасалонида Embraer глобал аэрокосмик гиганти Ўзбекистон энг янги C-390 Millennium кўп мақсадли транспорт самолётига буюртмачи бўлганини расман тасдиқланганди.

Кўп мақсадли C-390 Millennium самолёти 26 тоннагача бўлган юкни ташиш қувватига эга бўлиб, узоқ масофаларга парвоз қилиш имконияти билан ажралиб туради. Ҳаво кемаси нафақат ҳарбий операцион вазифаларни, балки гуманитар ҳамда қутқарув миссияларини ҳам самарали бажаришга мўлжалланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...