Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети декани  карантин шароитида эрталабки бадантарбия ва жисмоний машқларнинг фойдаси ҳақида эслатиб ўтди
Жамият

Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети декани карантин шароитида эрталабки бадантарбия ва жисмоний машқларнинг фойдаси ҳақида эслатиб ўтди

869

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети декани талабалар ва уларнинг ота-оналарига карантин шароитида эрталабки бадантарбия ва жисмоний машқларнинг фойдаси ҳақида эслатиб ўтди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 3 апрель куни президентимиз коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилиб, “Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг”,- деб айтган эдилар.

Факультет деканининг мурожаатида айтилишча: “Эрталабки бадантарбия кишини интизомли қилади, кун давомида ишчи ҳолатда сақлайди, кайфиятни яхшилайди ва инсонни чиниқтиради. Қолаверса, бадантарбия иммунитетни мустаҳкамлайди ва уйқусизликнинг олдини олади. Жисмоний машқлар эса қон-томир тизими фаолиятини яхшилайди, нафас олишни енгиллаштиради ва иштаҳани яхшилайди. Шу билан бирга,   мунтазам равишда жисмоний машқларни бажариш зарарли одатлардан қутулишга кўмаклашади ва асаб таранглигини бартараф қилади”.

Юқоридагилар билан бир қаторда талабаларга қаратилган мурожаатда яқинларни, хусусан кекса онахон ва отахонларни карантин қоидаларига қатъий риоя этишга, заруратсиз кўчага чиқмасликка, юқорида кўрсатилган тавсияларга амал қилишга ундаш лозимлиги, синовли кунларда соғлом фикр ва соғлом тан билан барча муаммоларни енгиш мумкинлиги айтилган.

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 84 кишини ташкил этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...