Бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин. ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасининг берилишига қарши чиқди
Жамият

Бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин. ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасининг берилишига қарши чиқди

576

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББ “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида эълон қилинган 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги петиция юзасидан изоҳ берди.   Идоранинг маълум қилишича, бу ёшда автомобилни бошқариш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Мамлакатимиз автомобиль йўлларида содир этилган автоҳалокатлар таҳлилига назар ташлар эканмиз, 18 ёшга тўлган ўғил-қизлар томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилаётганлар ҳам кам эмас. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 191 нафар фуқароларимиз ҳаётдан бевақт кўз юмишган бўлса, яна 571 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган”, - дея таъкидлади ЙҲХББ.

Идоранинг бидиришича, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштирганлиги, тажрибаси, ёши ва маданияти жуда муҳим ўрин тутади.

“Бошқа давлатларда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бир қанча талаблар белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Низомда “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга, “В” ва “ВС” тоифага эга бўлиш учун 18 ёшга ҳамда “D” тоифага эга бўлиш учун эса 21 ёшга (жумладан трамвай ва троллейбуслар) тўлган шахсларга рухсат этилади”, - дея таъкидламоқда ЙҲХББ.

Ушбу нормалар қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиш жараёнида хорижий давлатларнинг тажрибалари ўрганилиб киритилган ва бу талаблар Йўл ҳаракати тўғрисидаги (1968 йилдаги Вена Конвенцияси) Конвенция нормаларига мосдир.

Идоранинг хабарида айтилишича, 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби жорий қилинган хорижий давлатлар ўрганиб чиқилган.

Мисол учун: Швеция, Франция, Австрия, Эстония, Норвегия ва айрим Европа давлатлдарида ҳудди бизнинг норматив ҳужжатларда белгиланганидек 16 ёшда унча катта бўлмаган мотоцикллар(мопедлар)ни, 18 ёшда автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилади.

“16 ёшли бола ҳали мактаб ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчисидир. Айнан ушбу ёшдаги болалар ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги, жамият учун фойда келтирадиган билимли инсонлар бўлиб улғайишлари зарур”, - дея якун ясади ЙҲХББ.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+