Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Бунёдкор" стадиони бино ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси ходимларининг иш ҳақи бўйича қарздорлиги Давлат меҳнат инспекцияси аралашувидан сўнг тўлиқ қопланди.
Инспекциянинг маълумотларига кўра, 49 нафар ходим бир неча ойдан бери иш ҳақи олмаган. Қарздорликнинг умумий миқдори 867 миллион сўмни ташкил этди. Текширувдан сўнг, инспекция томонидан корхонага ёзма кўрсатма берилди ва унинг асосида ходимлар олдидаги қарздорлик тўлиқ қопланди.
Айни пайтда корхона ходимлари олдида иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжуд эмас.
Вазият FC Bunyodkor футбол клубининг молиявий муаммолари фонида юзага келган. Аввалроқ, клубнинг кўп йиллик ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" футбол лойиҳасини молиялаштиришни тўхтатганини эълон қилган эди, шу сабабли жамоа жорий мавсумни ҳомийлик ёрдамисиз ўтказмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас