Загрузка
Загрузка
Британия радиоси техник носозлик сабаб қирол Карл III "вафоти" ҳақида хабар берди
Дунё

Британия радиоси техник носозлик сабаб қирол Карл III "вафоти" ҳақида хабар берди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Британиянинг машҳур Radio Caroline радиостанцияси техник носозлик сабаб эфирда қирол Карл III вафот этганини эълон қилди. Студияда "Подшоҳнинг ўлими" фавқулодда протоколи нотўғри фаоллашгани оқибатида эфир тўхтатилган ва радиостанция кейинчалик расман узр сўрашга мажбур бўлган.

Ҳодиса 19 май куни содир бўлган. Тингловчиларнинг айтишича, жорий эшиттириш кутилмаганда тўхтатилган. Бошловчилар эфир қирол Карл III вафоти муносабати билан вақтинча бекор қилинаётганини маълум қилган ва давлат мадҳияси — "God Save the King " янграган. Шундан сўнг радио тахминан 15 дақиқа давомида эфир узатмаган. Кейин эфирга қайтган бошловчи юз берган хато учун тингловчилардан узр сўраган.

Кейинроқ радиостанция ҳолат юзасидан расмий изоҳ берган.

Унда таъкидланишича, компьютердаги техник носозлик туфайли Британия медиасида қўлланиладиган махсус "монарх вафоти" протоколи тасодифан ишга тушган. Мазкур тартибга кўра, бундай хабар берилганидан кейин эфир маълум вақтга тўхтатилиши шарт бўлади. Шу билан бирга, радиостанция раҳбарияти бу ҳолат режалаштирилмаган техник хато бўлганини урғулаган.

Radio Caroline раҳбари Питер Мур радиостанция қирол оиласининг рождество мурожаатларини эфирга узатишни келажакда ҳам давом эттиришига умид билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...