Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Эронга етиб борди
Жамият

Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Эронга етиб борди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон томонидан Эрон халқини қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик кампанияси доирасида ажратилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи карвони Эрон ҳудудига кириб борди.

Маълум қилинишича, таркиби 15 та йирик юк автомобилидан иборат бўлган мазкур навбатдаги инсонпарварлик карвони Эронга "Даргаз" қуруқликдаги чегара мажмуаси орқали ўтган. Юк машиналарига асосан зарур фармацевтика маҳсулотлари ҳамда тиббий буюмлар ва воситалар юкланган.

Мазкур кўмак юклари тез орада Эрон Қизил Ярим Ой жамияти вакилларига расмий тарзда топширилади ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларига етказилади. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги инсонпарварлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашнинг узвий давоми ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...