Загрузка
Загрузка
Паркентда давлат ерини 20 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди
Ҳодисалар

Паркентда давлат ерини 20 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятининг Паркент туманида давлат захирасидаги ер майдонини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди. Улар орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, кадастр муҳандиси ҳамда 55 ёшли фуқаро бор.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар давлат захирасидаги 10 сотих ер майдонини харидорга 20 минг долларга сотишга келишган. Шунингдек, ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали муҳандисига 2-3 минг доллар бериш орқали масалани ҳал қилишни режалаштиришган.

Шундан сўнг ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратига олинган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла раиси, кадастр муҳандиси ва 55 ёшли фуқаро 17 минг доллар ҳамда 37 миллион сўм олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...