Загрузка
Загрузка
Қўқонда Malibu-2 пиёдалар йўлагидаги уч нафар қизни уриб кетди: Қизалоқлардан бири ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Қўқонда Malibu-2 пиёдалар йўлагидаги уч нафар қизни уриб кетди: Қизалоқлардан бири ҳалок бўлди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида вояга етмаган бола бошқарувидаги Malibu-2 автомашинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 10 ёшли уч нафар қизни уриб юборди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қизалоқлардан бири шифохонада вафот этган.

Мудҳиш воқеа жорий йилнинг 20 май куни соат 16:00 атрофида Қўқон шаҳрининг Амир Темур кўчасида юз берган. Вояга етмаган фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган Malibu-2 русумли автомашина билан ҳаракатланаётиб, йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 10 ёшли уч нафар вояга етмаган қизни уриб юборган.

Тўқнашув натижасида оғир тан жароҳатлари олган вояга етмаган бир қизалоқ зудлик билан шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, кўп ўтмай касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан автомашинани бошқарган вояга етмаган болага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва ҳибсга олинган. Ҳозирда ушбу фожиали ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 ёшли қизалоқ вафот этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...