Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тез овқатланиш ресторанларининг глобал тармоғига эга бўлган Американинг Burger King компанияси биринчи босқичда франшиза бўйича Тошкентда учта ресторан очмоқчи. Бу ҳақда мазкур умумий овқатланиш шаҳобчаларига ишга олиш жараёни бораётган HeadHunter порталига ҳақола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Хусусан, айтилишича, илк Burger King ресторанлари Бобур боғи, Экобозор (Чимён) ва Чилонзорнинг 25 мавзесида жойлашади.
Бўлажак шаҳобчаларнинг ходимлари бир ой давомида Москвада ўқитилади.
Шу билан бирга, компаниянинг таъкидлашича, “келаси йилда янада кўпроқ ресторанлар очиш режалари мавжуд”.
Burger King жаҳонда бургерхоналар тармоғи бўйича иккинчи ўринда туриб, 17800та шаҳобчасига эга. Халқаро бозорда у McDonald’s каби йирик тармоқ билан рақобатлашади. Айланма нуқтаи назарида фастфуд сегментида унга KFC, Pizza Hut ва Subway яқин туради, бироқ уларнинг таомномасида бургерлар йўқ.
Изоҳлар мавжуд емас