Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Энергетика вазирлигининг метан шохобчалари фаолиятини вақтинча чеклаш тўғрисидаги баёнотидан сўнг, пойтахт ва вилоятлардаги газ узатиш тармоқлари операторлари аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда табиий газ босими пасайишининг олдини олиш мақсадида шохобчаларнинг иш жадвалларини эълон қилди.
Янги жадвалга кўра, Тошкентда 78 та шохобча соат 06:00 дан 23:00 гача ишлайди (тунги ёқилғи қуйиш учун 21 та шохобча ажратилган).
Ҳудудларда иш жадваллари турлича. Андижон вилоятида 143 та шохобча 05:00 дан 17:00 гача, Наманган вилоятида 134 та шохобча 05:00 дан 17:00 гача, Фарғона вилоятида 173 та шохобча 06:00 дан 18:00 гача ишлайди.
"Ҳудудгаз Пойтахт"нинг аниқлик киритишича, чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини нормаллаштириш бўйича амалий ишлар билан боғлиқ.

Изоҳлар мавжуд емас