Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик спортчилар бокс, дзюдо ва хоккейдаги халқаро мусобақаларда ғалабали қадамлар ташламоқда
Спорт

Ўзбекистонлик спортчилар бокс, дзюдо ва хоккейдаги халқаро мусобақаларда ғалабали қадамлар ташламоқда

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон спортчилари халқаро майдонда навбатдаги муваффақиятли натижаларни қайд этишди. Бокс бўйича миллий терма жамоамиз нуфузли "Странджа" турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, дзюдочиларимиз Тошкентдаги "Катта дубулға" турнирини кучли учликда якунлади. Шунингдек, ёш хоккейчиларимиз Гонконгда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошламоқда.

Болгария пойтахти Софияда "Кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган бокс бўйича "Странджа" халқаро турнири ўз якунига етган. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 17 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган.

Олтин медаль соҳиблари:

  • Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг),

  • Акмалжон Исроилов (-85 кг),

  • Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг),

  • Сабина Бобоқулова (-48 кг),

  • Нигина Ўктамова (-57 кг),

  • Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг)

  • Азиза Зокирова (-75 кг).

Кумуш ва бронза: Жавоҳир Умматалиев, Озодбек Алиев, Феруза Казакова, Олтиной Сотимбоева кумуш, Асилбек Жалилов, Шавкатжон Болтаев, Норбек Абдуллаев, Самир Собиров, Фарзона Фозилова ва Рухшона Парпиева бронза медалларига сазовор бўлишди.

Тошкент шаҳрида эса бўлиб ўтган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 3 кунлик мусобақа якунида 8 та медаль жамғарган. 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан терма жамоамиз Япония ва Озарбайжондан кейин умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган.

Олтин медальни Шукуржон Аминова (-57 кг) қўлга киритган.

Кумуш ва бронза медальлари Шаҳрам Аҳадов, Эрназар Сарсенбаев, Алишер Юсупов кумуш медалларга, Достон Рўзиев, Элбек Тожиев, Муроджон Йўлдошев ва Умида Ниғматоваларга насиб қилган. 

Шу билан бирга Гонконгда хоккеистлар ўртасида (U18) жаҳон чемпионатининг 3-дивизион, А гуруҳи ўйинларига старт берилмоқда. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу гуруҳда ўз кучини синаб кўради.  Мусобақа давомида хоккейчиларимиз Гонконг (мезбонлар), Болгария, Исроил, Туркия ва Янги Зеландия терма жамоалари билан баҳс олиб боришади.

Бундан олдин ҳам Словения пойтахти Любляна шаҳридаги дзюдо бўйича Европа Кубогида (Ljubljana European Open 2026) Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...