Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ичимлик суви тармоқларида режали профилактика ҳамда таъмирлаш ишларини олиб бориш муносабати билан Чилонзор туманининг бир қатор ҳудудларида совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Сув таъминотидаги узилиш 21 октябрь соат 09:00 дан 22 октябрь соат 14:00 гача давом этади.
Ушбу давр мобайнида Чилонзор туманидаги "1-Чарх Камолон", "2-Чарх Камолон", "3-Чарх Камолон", "Новза", "2-Катта Чилонзор", "3-Катта Чилонзор", "Чилонзор", "Дилобод", "Халқлар дўстлиги", "Бешчинор", "Диёр", "Қозиробод", "Наққошлик", "Катта Домбиробод", "Домбиробод", "Гавҳар", "Нафосат", "Оқтепа" ва "Яққабоғ" маҳаллаларида сув бўлмайди.
Шунингдек, вақтинчалик чеклов ҳудудда жойлашган бир қатор ижтимоий ва тиббиёт муассасаларига ҳам тааллуқлидир. Жумладан:
-
128, 162, 168, 173, 178 ва 182-сонли умумтаълим мактаблари;
-
24, 36, 89, 178, 182, 230, 256, 267, 291, 336 ва 364-сонли мактабгача таълим ташкилотлари;
-
1-сонли Республика тиббиёт колледжи;
-
Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси;
-
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (16-городская больница);
-
Тошкент шаҳар прокуратураси;
-
22-сонли Меҳрибонлик уйи;
-
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Иссиқлик қозонхоналарига сув етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши сабабли, айрим манзилларда совуқ сув билан бирга иссиқ сув таъминоти ҳам узилиши мумкин. Сув узилган ҳудудларга ичимлик суви махсус автоцистерналар орқали етказиб берилади.

Изоҳлар мавжуд емас