Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет 22–23 август кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди, айрим ҳудудларда шамол кучайиб, чанғ-тўзон кузатилиши мумкин.
Бугун, 21 август куни мамлакатда иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳарорат 36–39 даража, жанубда айрим жойларда 41–43 даражагача кўтарилади.
22–23 август кунлари эса ҳаво бироз салқинлашиб, кечалари 18–21 даража, кундузи 32–35 даража, жанубда 37–40 даража бўлиши кутилмоқда.
Кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 22 август куни Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. 22 август куни мамлакат жанубида шамол тезлиги 22–25 м/с гача етиши, айрим ҳудудларда кучли шамол чанғ-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда бугун 36–38 даража иссиқ бўлади. Дам олиш кунлари пойтахтда кундузи 32–35 даража, кечалари 18–21 даража атрофида ҳарорат кузатилади. Айрим ҳудудларда чанғ-тўзон эҳтимоли бор.

Изоҳлар мавжуд емас