Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирлар давом этади
Жамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирлар давом этади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 22–24 май кунлари республика ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, айрим жойларда момақалдироқ ва дўл ёғиши, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши хавфи мавжуд.

Синoптикларнинг маълумотларига кўра, фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида эса қисқа муддатли енгил ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +13...+18 даража, кундуз кунлари эса +22...+27 даража атрофида бўлади. Шамол тезлиги сониясига 7-12 метрдан 13-18 метргача кучайиб, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳам об-ҳаво беқарор бўлиб, бугун ва якшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва момақалдироқ кузатилади, ҳарорат +22...+24 даражани ташкил этади. Шанба, 23 май куни эса пойтахтда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилиб, ҳарорат кундузи +25...+27 даражагача кўтарилади, фақат кечга яқин қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...