Загрузка
Загрузка
Парижда болаларга нисбатан зўравонлик иши бўйича 16 нафар боғча ходими ҳибсга олинди
Дунё

Парижда болаларга нисбатан зўравонлик иши бўйича 16 нафар боғча ходими ҳибсга олинди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Францияда мактабгача ва бошланғич таълим тизими атрофида катта шов-шув кўтарилди. Парижда пойтахтнинг 7-округидаги Saint Dominique муниципал муассасасининг 16 нафар ходими болаларга нисбатан зўравонликда гумонланиб қўлга олинди.

Қўлга олинганлар орасида 18 ёшдан 68 ёшгача бўлган тарбиячилар, таълим тизими ходимлари ва узайтирилган кун гуруҳлари аниматорлари бор. Прокуратура маълумотларига кўра, уларга шафқатсиз муомаладан тортиб, жинсий зўравонлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишгача бўлган турли қонунбузарликлар айбланмоқда.

Айбланувчиларнинг бир қисми аллақачон ишдан четлаштирилган, қолганлари эса кўрсатма беришда давом этмоқда. Шу билан бирга, тергов бир муассаса доирасидан ташқарига чиқди: текширувлар 84 та болалар боғчаси, 20 та бошланғич мактаб ва 10 та яслида содир бўлиши мумкин бўлган зўравонлик ҳолатларини қамраб олади.

2026 йил бошидан бери Парижда 78 нафар муниципал таълим тизими ходими ишдан четлатилган, улардан 31 нафари жинсий зўравонликда гумон қилинган. Вазият аввалроқ полиция эътиборига тушган тарбиячилардан бири иштирокидаги такрорий ҳолатлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Париж мери Эмманюэл Грегуар содир бўлаётган воқеаларни "мутлақ устувор вазифа" деб атади ва назорат чораларини кучайтиришга , яъни ишга қабул қилиш тизимини қайта кўриб чиқишга, текширувларни кучайтиришга ва ота-оналар учун тўлиқ шаффофликни таъминлашга ваъда берди. Шаҳарда узайтирилган кун тизимида зўравонликка қарши курашиш бўйича 20 миллион евролик режа аллақачон ишга туширилган.

Бироқ, ҳамма ҳам қатъий чораларни қўллаб-қувватламайди: касаба уюшмалари оммавий четлатишларни танқид қилиб, уларни кадрлар етишмовчилиги фонида "қатағон сиёсати" деб атамоқда. Улар норозилик белгиси сифатида иш ташлаш эълон қилишди. Шу билан бирга, ота-оналар ташкилотлари терговни миллий миқёсда кенгайтиришни ва болаларни ҳимоя қилишнинг қўшимча чораларини жорий этишни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини тергов қилиш тартиби ўзгартирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...