Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат ва жамоат арбоби Рим Гиниятуллин 19 апрель куни 83 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарияти томонидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
Рим Гиниятуллин 1943 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. У меҳнат фаолиятини қурилиш соҳасида бошлаб, кейинчалик сув хўжалиги тизимида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Жумладан, сув хўжалиги вазири ўринбосари, Давлат режа қўмитаси раисининг ўринбосари ва бошқа масъул вазифаларда фаолият юритган.
1989–1996 йилларда мелорация ва сув хўжалиги вазири, 1996–1997 йилларда эса Бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб, мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва сув тизимини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган.
У, шунингдек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида фаолият олиб бориб, экологик муаммоларни юмшатиш бўйича ташаббуслар илгари сурган.
Марҳумнинг хизматлари давлат томонидан муносиб баҳоланиб, у бир қатор фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Ўзбекистон давлат драма театрининг маҳоратли актрисаси, кўплаб бетакрор образлар муаллифи Доно Бобохонова 80 ёшида вафот этганди.

Изоҳлар мавжуд емас