Загрузка
Загрузка
Golden House қурилиш компанияси устидан шикоятлар кўпаймоқда
Жамият

Golden House қурилиш компанияси устидан шикоятлар кўпаймоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитаси томонидан қурилиш соҳасидаги компаниялар фаолияти юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Хусусан, GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP компанияси бўйича 2025–2026 йилларда жами 74 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 54 таси Қўмита аралашуви натижасида ижобий ҳал этилган бўлиб, уларнинг катта қисми томонлар ўртасида келишув битими имзоланиши ёки медиация орқали низоларни судгача ҳал қилиш ҳисобига амалга оширилган. Натижада фуқаролар фойдасига 1 миллиард 128 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

2025 йил давомида компания фаолиятидан норози бўлиб 40 нафар фуқаро мурожаат қилган, уларнинг 87 фоизи ижобий ҳал этилган. 2026 йилнинг биринчи чорагида эса яна 34 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 19 таси қаноатлантирилган, 5 таси бўйича иш қўзғатилган, 10 та ҳолат бўйича текширувлар тайинланган.

Умуман олганда, қурилиш соҳаси бўйича мурожаатлар сони ортиб бораётгани кузатилмоқда: 2023 йилда 19 мингта, 2024 йилда 28 мингдан ортиқ, 2025 йилда эса қарийб 54 мингта мурожаат қайд этилган.

Рақобат қўмитаси барча қурилиш корхоналарини истеъмолчилар билан шартномаларда аниқ муддатлар белгилаш, қурилиш ишларини ўз вақтида бажариш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекламасликка чақирган.

Шу билан бирга, Конституциянинг 65-моддасига мувофиқ давлат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик эркинлигини кафолатлаши таъкидланган.

Аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга кўра, GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP компанияси томонидан тузилган шартномаларда агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса ёки қурилиш ташкилоти фаолиятидан норози бўлиб, ОАВ ёки давлат идораларига мурожаат қилса, ундан 10 фоиз миқдорида жарима ундирилиши назарда тутилган қисми кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...