Загрузка
Загрузка
Давлат хизматлари марказларида ID-карталарни расмийлаштириш ва  бериш бошланди
Жамият

Давлат хизматлари марказларида ID-карталарни расмийлаштириш ва бериш бошланди

550
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Давлат хизматлари марказларида ID-карталарни расмийлаштириш ва бериш бошланди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.    

Ички ишлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан бир қаторда Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Олмазор туманлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали ID-картани расмийлаштириш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич биометрик паспортларни ID –карталарга алмаштириш бошланди. Уларда фуқаро ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда сақлайдиган махсус электрон маълумот ташувчи мавжуд. Ҳужжатни   расмийлаштириш муддати - 1 кун.

Биометрик паспортларни ID -карталарга алмаштириш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача амалга оширилади. Бу даврда карта 16 ёшга тўлган шахсларга, шунингдек бошқа сабабларга кўра, масалан, паспортини йўқотганларга, фамилияси ёки исмини ўзгартирадиган кишиларга берилади.

Иккинчи босқич 2023 йил 1январдан 2029 йил 31 декабргача бўлган даврни қамраб олади. Бу оралиқда ID -карталар биометрик паспортининг муддати тугаган шахсларга берилади.

1 ёшгача бўлган янги туғилган чақалоққа берилган картанинг амал қилиш муддати 2 йил бўлади. 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болага бериладиган карта 5 йил, 16 ва ундан катта ёшдаги шахслар учун 10 йил давомида амал қилади.

Карта фақат мамлакат ичида амал қилади. Хорижга чиқиш учун ўзбекистонликларга биометрик паспорт керак бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+