Загрузка
Загрузка
Депутатлар нотўғри “парковка” учун жарима миқдорини  камайтиришмоқчи. Уларнинг фикрича, барчасига  ривожланмаган  инфратузилма айбдор
Жамият

Депутатлар нотўғри “парковка” учун жарима миқдорини камайтиришмоқчи. Уларнинг фикрича, барчасига ривожланмаган инфратузилма айбдор

592
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Депутатлар нотўғри “парковка” учун жарималарни камайтиришмоқчи. Уларнинг фикрича, барчасига ҳайдовчиларни қоидабузарликка мажбур қиладиган ривожланмаган инфратузилма айбдор. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда. 

Кеча парламентнинг қуйи палатаси ялпи йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини юмшатиш муносабати билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. Ушбу ҳужжат асосида энг кўп йўл қўйиладиган бир қатор қоидабузарликлар учун жарима миқдорини камайтириш таклиф қилинган.

"Айни пайтда ривожланган йўл инфратузилмасига эга эмасмиз. Хусусан, чакана савдо шахобчалари, йирик савдо марказлари яқинида тўхташ тақиқлангани боис, хоҳлаймиз ёки йўқми, қоидаларини бузишга мажбур бўламиз. Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси жарима тўлаши керак. Ушбу жарима миқдорини БҲМнинг уч бараваридан икки бараваригача камайтирмоқчимиз”, - деди парламент қуйи палатаси депутати Нодира Жанибекова.

Парламент аъзоларининг   фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл-транспорт соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар белгилашда юзага келадиган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади ҳамда жарима миқдорини жамоат хавфлилик даражасидан келиб чиқиб белгилаш имконини беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...