Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирус билан эмлангандан сўнг вирусни юқтирмасликка ҳеч ким 100% кафолат бермайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова айтиб ўтди.
“Коронавирус билан эмлангандан сўнг вирусни юқтирмасликка 100% ишонч билан жавоб бериши қийин. Нафақат ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, балки бошқа вакциналар билан эмланган фуқаролар ўртасида ҳам касалликни юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ айнан эмланган фуқаролар касалликнинг аломатларини енгил кўринишда ўтказаётганлари қайд этилган”, -деди у.
Турсунованинг айтишича, вирусни юқтириш ҳолатлари асосан вакцинанинг 1-дозаси билан 2-дозасининг оралиғида эмланган фуқароларда кузатилган. Бироқ 3-дозани қабул қилган аҳоли ўртасида вирусга чалинганлар деярли тасдиқланмаган.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши асосан Хитой-Ўзбекистон ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси қўлланилмоқда. Унинг самарадорлиги 95 фоиздан ошиб, антитаначалар бир йилдан икки йилгача сақланиб туради.
Изоҳлар мавжуд емас