Загрузка
Загрузка
ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари вафот этди
Жамият

ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари вафот этди

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Бахтиёр Муминович Мансуров 68 ёшида вафот этди.  

Расмий хабарга кўра, марҳум 40 йилдан ортиқ умрини мамлакат Қуролли Кучларига бағишлаган, Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинларида 1979 йилдан буён турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

2024 йилда полковник Мансуров Чегара қўшинларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи" фахрий унвони билан тақдирланган.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов ҳам 82 ёшида вафот этганди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...