Загрузка
Загрузка
Экология қўмитаси Миллий кутубхона ортидаги автотураргоҳ лойиҳаси экспертизадан ўтказилмаганини ва қурилиш бошланмаслигини маълум қилди
Жамият

Экология қўмитаси Миллий кутубхона ортидаги автотураргоҳ лойиҳаси экспертизадан ўтказилмаганини ва қурилиш бошланмаслигини маълум қилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар майдонда тартибли автотураргоҳ барпо этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар майдонда автотураргоҳ ва парк барпо этиш лойиҳаси юзасидан ҳозирча экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмаслигини маълум қилди. 

Билдирилишча, ер участкаси 10 йил муддатга Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида электрон аукционга чиқарилади. Шарномага кўра, инвестор ҳудуддаги бирорта ҳам дарахтни кесмасдан, аксинча 1 000 тупдан ортиқ янги кўчатлар экиши ва 720 метрлик пиёдалар ҳамда велосипед йўлакчалари, воркаут майдончалари ташкил этиши шарт. Автотураргоҳ тушумларининг 20 фоизи шаҳар бюджетига йўналтирилади, шунингдек, ҳудудда капитал қурилиш ишлари олиб борилмайди.

Лойиҳадан асосий мақсад марказдаги транспорт оқимини кўпайтириш эмас, балки атрофдаги тартибсиз парковкалар муаммосини ҳал қилиш ва яшил ҳудудни сақлаб қолишдир. Шаҳар ҳокимлиги талаби билан ушбу майдон йилига 60 кунгача оммавий тадбирлар ва байрамлар ўтказиш учун бепул ажратилади, шунингдек махсус хизмат транспортлари учун кириш бепул бўлади.

Экология қўмитасига кўра, тегишли экологик баҳолаш ўтказилмасдан туриб, ҳудудда ҳар қандай қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди. Лойиҳада 1 000 дан ортиқ янги кўчат экилиши назарда тутилганига қарамай, бу чора мавжуд кўп йиллик дарахтлар ва шаклланган яшил майдоннинг экологик ҳамда иқлимга кўрсатадиган ижобий таъсири ўрнини тўлиқ боса олмайди.

Шу сабабли назорат органи ҳудуддаги барча мавжуд дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, уларни максимал даражада сақлаб қолиш ва лойиҳа ҳужжатларини мажбурий тартибда экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини билдирди.

Аввалроқ Бош прокуратура Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 7-уйда жойлашган маданий мерос объектининг сақланишига хавф солаётган ҳоким қарорини ноқонуний деб топиш бўйича судга даъво аризаси берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...